2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 35/10 кВ кучланишли «Эркиндаря» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 22.10.2025
  • 20

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 35/10 кВ кучланишли «Эркиндаря» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш — жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Олиб борилган техник-профилактик ишлар қуйидагиларни ташкил этди:

◾️ Куч трансформатори техник текширувдан ўтказилди.

◾️ Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди.

◾️ Куч трансформаторининг мой сатҳи меъёрига келтирилди.

◾️ Мойли ўчиргичларнинг изоляторлари тозаланди.

◾️ Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди.

Ушбу профилактик ишлар куз-қиш мавсумида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

каналига аъзо бўлиш учун 

t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot