2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 500 ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 22.10.2025
  • 17

✍️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун тегишли тартибда назорат кўриклари ўтказилиб, унда аниқланган камчиликлар навбатчи бригадалар томонидан бартараф этилмоқда. Мисол учун, қуйидаги электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди: 

⚙️ Тошкент учаскаси мутахассислари томонидан 500 кВ кучланишли «Л-522» тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

⚙️ 12-сонли топшириқномага асосан Бекобод учаскаси мутахассислари томонидан 500 кВ кучланишли «Л-503» тармоғида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

⚙️ Бундан ташқари, Олмалиқ учаскаси мутахассислари томонида 110 кВ кучланишли «Л-Д-К-1» электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари якунланди. Жумладан, тармоқдаги цинган изоляторлар алмаштирилди ҳамда таянчларга уланган бирикмалар мустаҳкамлиги текширилди.

Шунингдек, барча линиялар таянч устунларининг таркибий қисмлари кўздан кечирилиб, шикастланган элементлар янгисига алмаштирилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati