“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида подстанциянинг асосий қурилмаларидан бири — 110 кВ кучланишли ВМТ-110 русумли Т-1 мойли ўчиргичида техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур ишлар электр тармоғининг ишончлилигини ошириш, авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
⚡️ Филиал мутахассислари томонидан барча ишлар техник хавфсизлик қоидаларига риоя этилган ҳолда бажарилди
Шунингдек, подстанция ускуналарининг куз-қиш мавсумидаги юкламаларга тайёргарлик даражаси тўлиқ текширилиб, зарур профилактик тадбирлар амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!