2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли «Л-502» электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда
  • 23.10.2025
  • 6

⚙️ «Тошкент магистрал электр тармоқлар» филиали мутахасислари томонидан 500 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи «Л-502» бўлган электр узатиш тармоғида шкастланган шлейфларни янгисига алмаштириш ишлари ҳамда контакт бирикмаларни навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказиш (текшириш) ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, мазкур линия таянч устунларининг таркибий қисмлари кўздан кечирилиб, шикастланган элементлар янгисига алмаштирилмоқда. Электр узатиш тармоқларининг контактлари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒
t.me/ToshkentMET_Axborot