

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари доимий равишда тизим ишончлилигини ошириш устида ишламоқдалар.
⚙️ Мисол учун, 220/110/10 кВ кучланишли «Оби-ҳаёт» подстанциясида янги қурилаётган ячейкалардаги элигаз ўчиргичларига элигаз тўлдириш ишларини олиб борилди.
⁉️ Бунинг аҳамияти нимада?
Элигаз ўчиргичлари электр токи узилишларини катта тезликда ва ишончли равишда бартараф этиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, электр узатиш тармоғида носозликлар ва авариявий узилишлар хавфини сезиларли даражада камайтиради ҳамда тақсимловчи тармоқларга узлуксиз ва юқори сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали
каналига обуна бўлинг!