

Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Дадажон Айнақулович хизмат сафари давомида 220 кВ кучланишли «Ноибобод-1» электр узатиш тармоғининг чегарадош ҳудудлардан (Амударё ҳавзаси устидан) ўтган қисмида содир бўлган носозликни бартараф этиш учун масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, қўшни республика ҳудудига "Сурхондарё магистраль электр тармоқлари" филиали ходимлари ўтиб, таъмирлаш бригадасига яқиндан ёрдам беришди.
⚙️ Ситуацион таҳлил бошқармасининг хабар берилшича, бугун соат 21:01 да қўшни Афғонистон Ислом Республикаси энергетика компанияси тасарруфидаги 220 кВ кучланишли Ноибобод-1 электр узатиш ҳаво тармоғида носозлик бартараф этилиб, линия кучланиш остига қўйилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали янгиликларини
кузатиб боринг!
http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot