2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Резак» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари якунланди
  • 27.10.2025
  • 54

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35/6 кВ кучланишли «Резак» подстанциясида кенг қамровли жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

⚙️ Таъмирлаш давомида қуйидаги муҳим ишлар бажарилди:

► Т-1 трансформатори тўлиқ диагностика қилиниб, унинг ишлаш самарадорлигини таъминлаш учун яроқсиз қисмлари алмаштирилди;

► Трансформаторларнинг ички ва ташқи юзалари тозаланиб, техник кўрсаткичлари текширилди ва меъёрий ҳолатга келтирилди;

► 35 кВ кучланишли мойли ўчиргич батафсил кўздан кечирилиб, таъмирлаш ишлари бажарилди, мой даражаси, изоляцияси нормага келтирилди.

Бу чора-тадбирларнинг барчаси электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини кафолатлайди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot