2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Гўзал» подстанциясида АТ-1 трансформатори жорий таъмирдан чиқарилди
  • 27.10.2025
  • 53

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, тақсимловчи тармоқларга электр энергиясини барқарор узатиш мақсадида «Сирдарё магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Гўзал» подстанциясида қуввати 200 000 кВА бўлган АТ-1 трансформаторида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

 Мазкур таъмирлаш ишлари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тасдиқланган йиллик таъмир дастури асосида амалга оширилди.

⚙️ Жорий таъмир давомида қуйидаги ишлар бажарилди:

   ♦ Мой сатҳи ва ҳароратни назорат қилувчи термометр ва сатҳ кўрсаткичлари текширилди, носоз элементлар янгисига алмаштирилди;

   ♦ Трансформаторнинг совутиш тизими (вентиляторлар, насослар, радиаторлар) тўлиқ кўрикдан ўтказилди, ювилиб, зарур жойларда мой оқишининг олди олинди;

   ♦ Трансформатор мойи намлик ва механик аралашмалардан тозаланди, мойнинг диелектрик мустаҳкамлиги лаборатория шароитида синовдан ўтказилди;

   ♦ Изоляторларнинг механик мустаҳкамлиги ва сирт ҳолати текширилди;

   ♦ Ўзгартириш (релели) ҳимоя тизими — газ релеси, дифференциал ҳимоя, максимал ток ва кучланиш ҳимоялари синовдан ўтказилиб, соз ҳолатга келтирилди;

   ♦ Контакт бирикмалари механик тарзда сиқилди ва оксид қатлами тозаланди;

   ♦ Ердан ҳимоя (ерлаш) тизими қаршилиги ўлчаб текширилди ва норматив талабга мослаштирилди;

   ♦ Трансформатор кўрикдан ўтказилиб, хизмат муддатига кўра профилактик ишлар бажарилди.

Таъмир якунида АТ-1 трансформатори барча меъёрий синовлардан муваффақиятли ўтказилди ва ишга тайёр ҳолатга келтирилди.

Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot