2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди
  • 28.10.2025
  • 31

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқлари тадбири доирасида “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Хоразм» подстанциясида ҳам амалий машғулотлар ўтказилди.

♦ Машқлар давомида электр тармоқлари объектларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракат қилиш, хавфсизлик чораларини кўриш ва электр таъминотини тиклаш бўйича мутахассисларнинг амалий кўникмалари синовдан ўтказилди.

♦ Шунингдек, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳам машғулотлар ташкил этилиб, иштирокчилар назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлашди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Ботир Баҳромович Қудратхўжаев иштирок этиб, ўқув машғулотларининг боришини кузатди ва ташкил этилган ишларни юқори баҳолади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot