2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Бахт» подстанцияси
  • 28.10.2025
  • 18

⇒ Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани

► АВВАЛГИ ҲОЛАТИ:

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 110/35/10 кВ кучланишли «Бахт» подстанциясининг қуввати 16 000 кВА бўлган Т-2 трансформаторида техник хизмат кўрсатишни талаб қилувчи камчиликлар аниқланган.

Хусусан, Т-2 куч трансформаторида эскириш белгилари: ёғ таркибининг ўзгариши ва айрим механик қисмларнинг ишлашида носозликлар кузатилган эди.

Ушбу ҳолатлар тармоқнинг барқарор ишлашига салбий таъсир қилиши мумкинлиги сабабли, подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларини ўтказиш зарур деб топилди.

► ИШ ЖАРАЁНИ:

Таъмирлаш ишлари давомида мутахассислар томонидан трансформаторнинг барча асосий қисмлари батафсил кўздан кечирилди. 

Кучланиш киритиш ва чиқиш шиналари, мой совутиш тизими, контактлар ҳамда муҳофаза воситалари синовдан ўтказилди. Трансформатор корпуси тўлиқ тозаланди, юзадаги занг ва эски бўёқ қатлами олиб ташланди. Шундан сўнг бўёқлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилди — махсус антикоррозия асосли бўёқдан фойдаланилиб, металл қисмларнинг бардошлилиги оширилди.

Бундан ташқари, техник жамоа электр синовларини амалга ошириб, изоляция қаршилиги, трансформатор мойининг сифат кўрсаткичлари ҳамда совутиш тизимининг самарадорлигини текширди.

✔️ 110/35/10 кВ кучланишли «Бахт» подстанциясида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

► ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ:

Жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилгач, «Бахт» подстанциясидаги Т-2 трансформатори тўлиқ соз ҳолатга келтирилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot