

Бугун, 2025 йил 28 октябрь куни Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.
Бошқарув раиси қабулида бўлган фуқаро Султонов Азиз Алишеровичнинг асосан бўш иш ўринларига ишга кириш истаги ортидан ёзган мурожаати муҳокама этилди, бошқа масалаларда ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тингланди.
⇒ Қабул давомида Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси, Ахборот хизмати ва мурожаатлар билан ишлашга масъул бошқарма вакиллари иштирок этишди.
 
 
Мурожаатчиларга бўш иш ўринлари юзасидан берилаётган эълонлар, эълонлар таркибида номзодларга қўйилаётган талаблар (лавозим вазифа-мажбуриятларига мувофиқ ҳолда) номзодлар билан суҳбат ўтказиш ва Комиссия хулосасига кўра ишга қабул қилиш жараёни ҳақида тушунтириш берилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати