

Аввал хабар берганимиздек, 2025/2026 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Достон» подстанциясида модернизация-реконструкция ишлари амалга оширилди.
⚙️ Мазкур подстанцияда қуввати 10 000 кВА бўлган трансформатор йиллар давомида ишончли хизмат қилиб келган эди. Бироқ, сўнгги йилларда аҳоли сонининг бирмунча даражада кўпайиши ва ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти кенгайиб, уларнинг сони ошгани туфайли электр тармоқ ва подстанцияларга юкламалар сезиларли даражада ортди.
Шу муносабат билан, тақсимловчи тармоқларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, эски трансформатор ўрнига қуввати 16 000 кВА бўлган замонавий ва юқори ишончлиликка эга трансформатор ўрнатилди.
⚡️ Ускуна ўрнатилиши натижасида тармоқдаги узатиш барқарорлиги ошди, электр таъминоти ишончлилиги сезиларли даражада яхшиланди.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!