2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: Энергетика объектларида ободончилик ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 30.10.2025
  • 105

"Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиал ходимлари томонидан энергетика объектлари ҳудудида эстетика-профилактика ҳамда подстанция ускуналарида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Жумладан:

⚙️ Бўка туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли "Кўк орол" подстанциясида 2500 кВА қувватли Т-1 трансформаторни эстетик ҳолатини янгилаш ва диспетчерлик номларни янгилаш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Паркент туманида жойлашган 35/10  кВ кучланишли «Ёшлик» подстанциясида 4000 кВА қувватли Т-1 ҳамда Т-2 трансформаторларни тозалаш, диспетчерлик номларни янгилаш ва эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари амалга оширилди. 

⚙️ Ангрен шаҳрида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Эртош» подстанциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасидагиТ-2 трансформаторида эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари амалга оширилди.

 

Мазкур таъмирлаш-созлаш ишлари тақсимловчи тармоқларга электр энергиясини барқарор узатишни таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади.

⚡️ Маълумот ўрнида: «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига

аъзо бўлинг! 

http://t.me/ToshkentMET_Axborot