2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 35/6 кВ кучланишли «Жаслиқ» подстанциясида режали таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 31.10.2025
  • 32

✍️ "Қорақалпоғистон магистрал электр трамоқлари" филиалига қарашли 35/6 кВ кучланишли «Жаслиқ» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Олиб борилган ишлар қуйидагича:

► Куч трансформатори техник текширувдан ўтказилди;

► Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди;

► Куч трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди;

► Мойли ўчиргичларнинг изоляторлари тозаланди;

► Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди.

 Ушбу профилактик ишлар куз-қиш мавсумида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.

 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!

http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot