2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли «Чолиш» жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 01.11.2025
  • 13

⚙️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 110/10 кВ кучланишли «Чолиш» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида подстанциянинг асосий қурилмаларидан бири — 110 кВ кучланишли Т-2 трансформаторга ҳамда 10 кВ кучланишли ташқи комплектли тақсимлаш қурилмасига (КРУН) хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур ишлар электр тармоғининг ишончлилигини ошириш, авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

⚡️ “Хоразм магистраль электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан барча ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилган ҳолда бажарилди.

Шунингдек, подстанция ускуналарининг куз-қиш мавсумидаги юкламаларга тайёргарлик даражаси тўлиқ текширилиб, зарур профилактик тадбирлари амалга оширилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали

http://t.me/XorazmMET_Axborot