

Тақсимловчи тармоқларга (истеъмолчиларга) барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш мақсадида “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан юқори кучланишли подстанцияларида режа-жадвал асосида профилактик ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 110/35/10 кВ кучланишли «Урганч» подстанциясининг электр қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида:
► Қурилмаларининг механик ва электр қисмлари кўздан кечирилди;
► Изоляция ҳолати ва контакт уланишлари текширилди;
► Зарур созлаш ва мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.
Натижада подстанция ускуналарининг ишлаш самарадорлиги ошиб, бутун тармоқ бўйича электр энергиясининг барқарор таъминоти йўлга қўйилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали