

⚙️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Сўфиқишлоқ» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Таъмирлаш давомида Т-2-16000 кВА куч трансформатори ҳамда унинг уланмалари назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.
⚡️ Филиал мутахассислари томонидан генерация жараёнида ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор ва ишончли етказиб бериш учун барча куч ва техник имкониятлар сафарбар этилган.
Мақсад — энергия таъминотида узилишларга йўл қўймаслик, тармоқ барқарорлигини таъминлаш ва электр энергиясининг ишончли узатилишини кафолатлаш.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали