2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: «М-25» конида вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида
  • 03.11.2025
  • 9

#расмий_хабар

Кеча, 2 ноябрь куни Бойсун туманидаги «М-25» конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган.

Шундан сўнг ҳавога зарарли моддалар тарқалишини олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб қўйилган.

Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради. Ҳозирги вақтда вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида турибди.

Шуни алоҳида такидлаш керакки, бу аввалдан конни жиловлаш ишларини олиб бориш жараёнидаги ҳолат бўлиб, у ерда ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.

Маълумот учун, мазкур ҳолат 2025 йил 3 ноябрь куни соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан боғлиқ эмас.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/18067

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati