2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: «Берегин» ҳамда «Маданият» подстанцияларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган профилактика ишлари олиб борилди
  • 04.11.2025
  • 9

⚙️ 110/35/10/6 кВ кучланишли «Берегин» подстанциясида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнида трансформаторлар, электр жиҳозлар, ҳимоя ва бошқарув тизимлари, шунингдек, ўлчов асбоблари синчиклаб кўрикдан ўтказилиб, эскирган қисмлар алмаштирилди Мутахассислар томонидан барча техник меъёр ва хавфсизлик талабларига қатъий амал қилинди.

⚙️ 110/10 кВ кучланишли «Маданият» подстанциясида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнида қуввати 10 000 кВА бўлган Т-1 трансформатор ҳамда 10 кВ кучланишли ташқи комплектли тақсимлаш қурилмаси (КРУН-10) жорий таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, электр жиҳозларининг техник ҳолати синчиклаб кўздан кечирилиб, зарур қисмлари янгиланди ва профилактик синовлар ўтказилди.

Натижада подстанция ускуналарининг ишлаш самарадорлиги ошиб, бутун тармоқда электр энергияси барқарор ва сифатли етказиб берилиши таъминланади.

Ушбу чора-тадбирлар подстанция ускуналарининг ишончли ишлашини таъминлаш, электр энергиясининг барқарор ва сифатли етказилишига хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat 

❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/XorazmMET_Axborot