2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ:"Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" доирасидаги навбатдаги семинар ташкил этилди
  • 05.11.2025
  • 15

⚠️ Республика миқёсида ўтказилаётган “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” доирасида Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан "Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиалида семинар ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — объектда фаолият юритаётган ходимларнинг табиий офатлар, хусусан зилзила каби фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича билим ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат бўлди.

Семинарда ФВБ ходимлари томонидан зилзилалар вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, эвакуация чоғида ҳаракатланиш тартиби, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, муҳим ҳужжатлар ва техник воситаларни ҳимоя қилиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида корхона ходимлари билан савол-жавоб ўтказилиб, уларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

http://t.me/JizzaxMET_Axborot