2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди
  • 06.11.2025
  • 39

Кеча, 2025 йил 5 ноябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олишга қаратилган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Ушбу йиғилишда бошқарув раисининг биринчи ўринбосари А.Назиров, Ходимлар билан ишлаш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси бошлиғи И.Хамидов, Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бошлиғи С.Ҳайдаров, Мувофиқлик тизими комплаенс хизмати бошлиғи
А. Рахмонов, шунингдек, Акциядорлик жамиятинг ҳудудий филиаллари директорлари ва бош муҳандислари иштирок этишди.

Йиғилишда Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов томонидан коррупцияга мутлақо тоқатсизлик, коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида ҳаракат қилмаслик, пора олиш ёки хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланмаслик, таъмагирликка йўл қўймаслик юзасидан қонун талабларига мувофиқ тушунтиришлар бериб, бу йўналишда профилактик ишларнинг самараси юқори эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, йиғилишдаги муҳокамаларда ҳар бир раҳбар ва ходим ўз меҳнат фаолиятида юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда доимо пок, ҳалол, адолатли ва мустақил бўлиши, мансаб мажбуриятларини бажаришда барча коррупциянинг кўринишларига қаршилик кўрсатиши, шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунлар ва ички тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиниши зарурлиги тўғрисида эслатиб ўтилди.

Акциядорлик жамияти фаолияти тизимида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган вазифа ва йўналишлар белгилаб олиниб, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, шунингдек, уларни камайтириш бўйича тадбирлар амалга ошириш лозимлиги бўйича раҳбар ва мутахассисларга вазифалар белгиланди.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиалларида ходимларнинг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида тизимли равишда тарғибот тадбирлари, ўқув семинарлари, тренинглар, брифинглар ва давра суҳбатлари ташкил этилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

 

Аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари жадвали /ҳаволалари/ (2024 йил 4-чоракдан 2025 йил 4-чоракгача)

 

 Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati