2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти мутахассислари электр энергетика тармоғи инновацион ишланмалари тақдимоти билан танишдилар
  • 07.11.2025
  • 22

Бугун, 2025 йил 7 ноябрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассислари учун полимер (силикон/композит) изоляторлар ва кабель бирикмаларини ишлаб чиқарувчи SEFAG — Pfisterer компанияси ўз маҳсулотларининг инновацион ишланмаларини намойиш қилди. 

Тақдимот учрашуви давомида иштирок этган мутахассислари эътироф этишича, юқори кучланишли электр тармоқларини қуришга оид 2008 йилда бошланиб ишга туширилган лойиҳада айнан шу турдаги полимер изолаёрлар ишлатилган ва ҳануз самарали эксплуатация этилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Акциядорлик жамиятида юқори кучланишли электр тармоқларини эксплуатация қилишда янги ишланмалар — инновацион технологияларга оид тақдимотлар тез-тез ўтказилиб турилади. Шунингдек, электр энергетика тармоғига мўлжалланган янги технология ва замонавий ускуна ҳамда қурилмаларни ишлаб чиқаришда уларнинг таҳлилий муҳокамасини бевосита электр тармоқлари эксплуатациясида меҳнат фаолияти юритаётган мутахасслар иштирокида ўтказиш анъанаси мавжуд.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati