

⚙️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 110/6 кВ кучланишли «Қорабоғ» подстанциясида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.
Мазкур таъмирлаш ишлари доирасида электр жиҳозларининг техник ҳолати синчковлик билан кўздан кечирилди, зарур эҳтиёт қисмлар янгиланди ҳамда подстанциянинг ишончли ишлаши учун барча техник меъёрларга риоя қилинди.
⚡️ Бундай профилактик ишлар электр энергияси узатиш тизимининг барқарорлигини таъминлаш, истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли электр энергияси етказиб бериш ҳамда техник носозликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!