

✍️ Бугун, 2025 йил 7 ноябрь куни Жиззах вилояти прокурори Б.Т.Иброҳимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан қиш мавсумида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш ҳамда мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борди.
⚡️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ "Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли Жиззах шаҳрида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли «Жиззах» подстанциясида иш жараёни ўрганилиб, авариявий ҳолатларда зарур бўладиган техник воситаларнинг мавжудлиги, шунингдек, куз-қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва ускуналарнинг техник ҳолати кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, "Жиззах магистрал электр тармоқлари" филиалидаги ўрганиш якунида масъулларга аҳоли хонадонлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларига энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш ҳамда мавсумни беталофат ўтказиш бўйича ишларни кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ