2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Магистрал электр тармоқларидаги ишончлилик ва хавфсизлик доимий эътибор марказида
  • 08.11.2025
  • 28

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида режалаштирилган техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Ишлар давомида:

   ♦   электр қурилмалари коррозияга қарши махсус бўёқ билан қопланди;

   ♦   диспетчерлик атамалари янгиланиб, замонавий талаб ва стандартларга мослаштирилди.

⚡️ Мазкур тадбирлар подстанция ускуналарининг хизмат муддатини узайтириш, тизимдаги электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш ҳамда диспетчерлик бошқарувини такомиллаштиришга хизмат қилади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ жамоаси генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор узатиш (транспортировка) мақсадида техник хизмат кўрсатиш, профилактика ва модернизация ишларини изчил давом эттирмоқда.

Шу билан бирга, бу каби ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфига қабул қилинган 110/35 кВ кучланишли подстанцияларда ҳам босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар орқали мавжуд энергетика инфратузилмаси янада янгиланиб, истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш сифати ва ишончлилиги ошмоқда.

Ҳар бир бажарилаётган лойиҳа ва хизмат кўрсатиш жараёни — бу тизим ишончлилиги, хавфсизлик даражаси ва энергия таъминоти сифатини ошириш сари қўйилган муҳим қадам ҳисобланади.

⚙️ Мутахассислар томонидан олиб борилаётган техник чора-тадбирлар натижасида электр тармоқларининг самарадорлиги ортиб, энергетика инфратузилмаси янада мустаҳкамланмоқда.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!

https://t.me/NamanganMET_Axborot