

⚙️ "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли «Л-30-Х-1» электр узатиш тармоғи бўйлаб режа асосида техник кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилди. Ушбу кўрик жараёнида тармоқда айрим техник камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилди.
Хусусан, вақт ўтиши билан ўзининг изоляция хусусиятларини йўқотган нуқсонли изоляторлар демонтаж қилиниб, янгилари билан алмаштирилди. Шунингдек, таянчлар остида хавфсиз ва қулай хизмат кўрсатиш шароитини яратиш мақсадида ҳудуд бегона ўтлар ва ёввойи ўсимликлардан тозаланди.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикасининг магистраль электр тармоқларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш, подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, давлатлараро транзит ва ҳамкорликни амалга ошириш — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали