2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/6 кВ кучланишли «Термиз» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда
  • 10.11.2025
  • 16

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги тегишли қарори ҳамда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ нинг манзилли дастури асосида, “Осиё тараққиёт банки” ва “Франция тараққиёт банки” маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган 3284-сонли “Магистраль электр тармоқлари ва нимстанцияларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш тўғрисидаги қарор доирасида ишлар жадал давом этмоқда.

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/6 кВ кучланишли «Термиз» подстанциясида қуйидаги ишлар режалаштирилган:

   ♦   2 дона 40 000 кВА қувватли куч трансформаторларини ўрнатиш;

   ♦   7 дона 35 кВ кучланишли ёпиқ тақсимловчи қурилмаларни (ЙТҚ) янгилаш;

   ♦   6 кВ кучланишли ёпиқ тақсимловчи қурилмаларни замонавий турига алмаштириш;

   ♦   ОД-110 кВ қурилмасини элегазли ўчиргичларга алмаштириш.

 ⚙️  Шу билан бирга,филиал ходимлари томонидан 2025–2026 йил куз–қиш мавсуми давомида иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишлари 24/7 режимида бажарилмоқда.

Барча ишлар меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий  риоя этилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Янгиликлардан биринчи бўлиб бохабар бўлинг!
    

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали каналига обуна бўлинг!

http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot