2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларини таъминловчи 110 кВ кучланишли тармоқ фавқулодда ўчди
  • 10.11.2025
  • 14

Бугун, 2025 йил 10 ноябрь куни соат 17:17 «Тошкент шаҳар ҳудудий электр тармоқлари» МЧЖ тасарруфидаги Л-Док-1-110 кВ электр узатиш тармоғи 100 МВт юклама остида авариявий ўчган эди. Бу пайтда Л-Док-2-110 кВ линияси таъмирлаш жараёнида бўлган. Натижада Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Тошкент тумани истеъмолчилари электр таъминотидан узилишлар кузатилган. 

⚡️   Соат 17:42 да Л-Док-1-110 кВ тармоғи қўлда қайта уланган, аммо соат 18:13 да мазкур тармоқда узилиш қайта содир бўлди. Фавқулодда ўчиш оқибатида Тошкент шаҳар Олмазор, Юнусобод туманлари ва Тошкент вилоятининг Тошкент тумани истеъмолчилари электр таъминотидан узилган.

⚙️ Айни пайтда масъул ходимлар ва навбатчи бригадалар томонидан носозлик сабаблари аниқланиб, истеъмолчиларга кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati