

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан қуйидаги техник прифилактика ишлари амалга оширилмоқда.
⚙️ Ангрен шаҳрида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Зовур» подстанциясида Т-1 ва Т-2 Трансформаторларга қўшимча мой қуйиш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Бўстонлиқ туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Қирғоқ» подстанциясида Т-1 ва Т-2 трансформаторларда мой қуйиш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Бўка туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Бўка-1» подстанциясида 10 000 кВ Т-2 трансформаторни РПНнидан кучланишини кўтариш ҳамда 6 300 кВ Т-1 трансформаторини 10 кВ изоляторидаги мой оқишини тўхтатиш, қўшимча мой қуйиш ишлари амалга оширилди.

Мазкур ишлар электр ускуналарининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ёнғин хавфининг олдини олиш ҳамда подстанция ҳудудининг эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида амалга оширилди. Подстанция атрофидаги бегона ўтлар ўриб ташланди, ҳудуд ташқи кўриниши тартибга келтирилди. Ушбу чора-тадбирлар техник хавфсизликни таъминлаш ҳамда ёнғин хавфининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.
Филиал мутахассислари томонидан генерация жараёнида ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор ва ишончли етказиб бериш учун барча куч ва техник имкониятлар сафарбар этилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot