

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Бойсун туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Олмазор» подстанциясида режалаштирилган жорий таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида: подстанциянинг асосий техник ускуналари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Чиқувчи фидерлардаги носозликлар бартараф қилинди, ток трансформатлари юқори қувватдагиларига алмаштирилди. Шунингдек, релели ҳимоя ва автоматика тизимлари созланиб, барча муҳим элементларнинг ишончли ишлаши таъминланди.
⚡️ Мақсад — энергия таъминотида узилишларга йўл қўймаслик, тармоқ барқарорлигини ошириш ва электр энергиясининг ишончли узатилишини кафолатлашдир.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали каналига обуна бўлинг!