2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 35–110 кВ кучланишли подстанцияларнинг электр таъминоти ишончлилиги оширилмоқда
  • 11.11.2025
  • 6

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филилали  тасарруфидаги, Андижон туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «Шўро» ҳамда Хўжаобод туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «Хидирша» подстанциялари 110 кВ кучланишли бир томонлама таъминланувчи электр узатиш тармоғига уланган эди. 

⚡️ Филиал мутахасислари томонидан электр  таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида ушбу подстанциялар бир-бирига алоқаси бўлмаган иккита электр узатиш тармоғига уланмоқда.

Маълумот ўрнида: 110/10 кВ кучланишли «Хидирша» подстанциясига узунлиги 0,9 км бўлган 110 кВ кучланишли «Завроқ» электр узатиш тармоғи қуриб ишга ишга туширилди. Ҳозирда «Хидирша» подстанцияси 110 кВ кучланишли «Бирлашган» ва «Завроқ» электр узатиш тармоғи орқали электр таъминоти билан қувватланмоқда.

110/10 кВ кучланишли «Шўро» подстанциясига кирувчи 110 кВ кучланишли «Избоскан» ҳаво тармоғини кириш ва чиқиш электр узатиш тармоғи қилиш учун керакли электр қурилмалар ўрнатилмоқда. Натижада 110 кВ кучланишли «Избоскан» ҳаво тармоғида носозлик содир бўлган вақтда «Шўро» подстанцияси 110 кВ кучланишли «Бойкечик» электр узатиш тармоғи  орқали электр таъминоти билан қувватланади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали

http://t.me/AndijonMET_Axborot