

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилган давлат ташкилотлари ва ҳудудларнинг инновацион фаолиятини баҳолаш натижаларига кўра, Энергетика вазирлиги республика миқёсида энг юқори учликдан жой олди.
Шунингдек, соҳа таркибидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ ҳам инновацион фаолият бўйича хизмат кўрсатиш йўналишида етакчи учликда эътироф этилган.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналари орасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ кучли бешликдан жой олган.
Бу натижа — соҳада янги технологияларни жорий этиш, рақамлаштириш ва илмий ёндашув асосида ишлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасидир.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/18177
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати