2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Магистрал электр тармоқ навбатчи ходимлари ҳамда ТДТУ талабаларининг билим-малакаси оширилмоқда
  • 14.11.2025
  • 26

220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанцияси ҳудудида очилган «Тезкор ходимларни тайёрлш» ўқув марказида магистраль электр тармоқ навбатчи ходимлари ҳамда ТДТУ талабаларининг билим-малакаси оширилмоқда.

Мисол учун, Марказ бошлиғининг ўринбосари Фахриддин Нормуродов томонидан «Хавфсизлик техникаси қоидалари», «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Релели ҳимоя ва автоматика хизмати бошлиғининг ўринбосари Отабек Меликузиев «Релели ҳимоя ва автоматикаси ускуналаридан фойдаланиш» мавзусида Акциядорлик жамияти тасарруфидаги филиаллардан ташриф буюрган 20 нафар навбатчи электр монтёр ходимлар малакасини ошириш курсларини муваффақиятли якунлашди. 

⚡️ Мутахассислар томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда ташкилий ва техник тадбирларнинг тўғри қўлланилиши ҳақида, шунингдек, навбатчи ходимлар хушёрлигини ошириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди. 

❗️ Мақсад битта — электр монтёр ходимларнинг билим-кўникмаларини ошириш, меҳнат муҳофазаси йўналишидаги билимларини мустаҳкамлаш, амалдаги қонун-қоида, йўриқнома ва стандартларга риоя этилишини таъминлаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш. 

Шу билан бирга, «Тезкор ходимларни тайёрлш» ўқув марказида ўтказилаётга ўқув-машғулотлари малакали мутахассислар томонидан тасдиқланган методика ва интерфаол услублар орқали ташкиллаштирилмоқда.

Мисол учун,  «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ситуацион таҳлил бошқармаси бошлиғи Мирали Комилов «Мураккаб алмашлаб улаш ишлари» мавзуси бўйича амалий машғулот ўтказилди. ТДТУ ассисенти, ўқитувчи Нодир Пулатов  томонидан «Синхрон генераторларини энергетик тизимга улаш» мавзусида дарслар ўтилди.

✍️ Ўқув машғулотлари сўнгида мутахассислар томонидан тингловчи ҳамда талабаларга хавфсизлик техникаси қоидалари ва ташкилий ва техник тадбирларнинг тўғри қўлланилиши ҳақида қўшимча топшириқлар берилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot