2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Бахт» подстанциясида техник профилактика ишлари бажарилди
  • 14.11.2025
  • 26

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Бахт» подстанциясида техник профилактика ишлари амалга оширилди.

⚙️ Таъмирлаш жараёнида 110 кВли очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОРУ-110 кВ) Т1 ва 10 кВ кучланишли ТСН Т1 қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш, зарур эҳтиёт қисмларни алмаштириш, шунингдек, эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилди.

Хусусан, подстанциядаги асосий ускуналар бўёқланиб, уларнинг ташқи кўриниши янгиланди. Бу эса нафақат жиҳозларнинг хизмат муддатини узайтириш, балки объектда меҳнат хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

⚡️  Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot