

110/10 кВ кучланишли «Микрорайон» подстанциясининг В-122 чиқиш линиясида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш, тармоқларни кўздан кечириш ва токни қисқа туташувдан ҳимоя қилиш тизими (ТКЗ) бўйича режа-жадвал асосида назорат кўриги (текшириш, кўздан кечириш, тозалаш, созлаш ва таъмирлаш) ишлари бажарилди. Шунингдек, релели ҳимоя ва автоматика тизимининг ишлаши синовдан ўтказилди.
⚙️ Ушбу ишлар электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга узлуксиз етказиб беришни таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ускуналарнинг ишончли ишлашини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Барча ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ