2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Эшонгузар» ва 110/35/10 кВ кучланишли «Ровот» подстанцияларида профилактика ишлари олиб борилди
  • 14.11.2025
  • 9

⚙️  Зангиота туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Эшонгузар» подстанциясидан чиқувчи «Наврўз» фидерида профилактика ишлари амалга оширилди.  Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.

⚙️ Бўка туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Ровот» подстанциясида 10 кВли очиқ тақсимловчи қурилмасида «Бахмал» ва «Туябўғиз» ячекаларда навбати билан релели ҳимоя ва изоляция контактларни текшириш ишлари амалга оширилди. 

⚡️ Ушбу ишлар электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга узлуксиз етказиб беришни таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ускуналарнинг ишончли ишлашини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Барча ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot