

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов раҳбарлигида ташкил этилган йиғилишда Энергетика ва Ички ишлар вазирликлари, Солиқ қўмитаси, Ўзэнергоинспекция, “Миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, «Ҳудудгазтаъминот» жамиятлари ва уларнинг қуйи тузилма раҳбарлари ҳамда ҳудудий ва туман (шаҳар) штаб аъзолари иштирок этди.
Унда, соҳадаги долзарб топшириқлар ижроси, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, айниқса, дебитор қарздорликларни ундириш ва талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Масъулларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш, дебитор қарздорликларни ундириш, энергия ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ишларни жадаллаштириш ҳақида кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида масъул вазирлик ва идора вакилларининг ҳамда ҳудудлардаги штаб аъзоларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.
Манба: https://t.me/Energoinspeksiya/8861
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати