2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Сирдарё вилояти: 110/35/10 кВ кучланишли подстанцияларда иш жараёнлари
  • 17.11.2025
  • 13

Сирдарё вилояти, Боёвут тумани

✔️ 110/35/10 кВ кучланишли «Гулзор» подстанцияси

АВВАЛГИ ҲОЛАТИ:

Сирдарё вилояти, Боёвут туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Гулзор» подстанцияси 2025/2026 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. 

⚙️ Мисол учун, қуввати 16 000 кВА бўлган Т-1 ва Т-2 трансформаторларининг ташқи кўриниши вақт ўтиши билан металл қопламаларида коррозия (занглаш) белгилари пайдо бўлган, айрим қисмлари эскириб, техник хизмат кўрсатишни талаб қиларди. Трансформаторнинг бу ҳолати электр қурилманинг узоқ муддатли ва ишончли ишлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.

 

 

Сирдарё вилояти, Боёвут тумани

✔️ 110/35/10 кВ кучланишли «Гулзор» подстанцияси

ИШ ЖАРАЁНИ:

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиал мутахассислари томонидан трансформаторлар тўлиқ кўздан кечирилиб, сиртидаги занг қатламлари тозаланди ва коррозиядан ҳимоя қилиш мақсадида махсус бўёқ билан бўяш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, техник кўрсаткичлари текшириб чиқилди ва зарур созлаш ишлари бажарилди.

 

 

Сирдарё вилояти, Боёвут тумани

✔️ 110/35/10 кВ кучланишли «Гулзор» подстанцияси

ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ:

Бугунги кунда Т-1 ва Т-2 трансформаторлари тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, янгиланган кўринишда ишга тайёр ҳолатга келтирилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot