
⚡️"Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясига Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақаси бўйича раҳбари жаноб Нажи Бенхасин ташриф буюрди.
Бу ташриф "Магистрал тармоқ подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш (Фаза-1)" инвестиция лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли қарорига мувофиқ олиб борилмоқда.
Лойиҳани "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирмоқда.
Асосий мақсад — Ўзбекистоннинг электр энергиясини узатиш тизимининг ишончлилиги ва мустаҳкамлигини ошириш, шу билан бирга, эскирган подстанцияларни замонавий электр ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаб, энергетика объектини халқаро техник-муҳандислик меъёрларга мос равишда янгилашдан иборат.
Модернизация ишлари билан танишув
► Ташриф чоғъида Жаҳон банки Марказий Осиё минтақаси бўйича раҳбари лойиҳа доирасида бажарилган қурилиш ва ўрнатиш ишларини, янги ўрнатилган трансформаторлар, илғор электр жиҳозлари ва рақамли бошқарув тизимларининг фаолиятини бевосита кўздан кечирди.
► Мутахассислар эса амалга оширилаётган техник янгиланиш ишлари, сифатни назорат қилиш усуллари ва эксплуатация жараёнлари ҳақида атрофлича маълумотларни тақдим этдилар.
✅ Натижа ва хулоса
Ташриф якунида Жаҳон банки вакили амалга оширилган ишларнинг сифатига ва лойиҳа ижросининг ташкилий даражасига юқори баҳо берди. Бу учрашув ПҚ–3284-сонли қарорга асосан бошланган лойиҳанинг амалда муваффақиятли кетаётгани ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик Ўзбекистон энергетика соҳасининг барқарор ривожланишига хизмат қилаётганини яна бир бор тасдиқлади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали
телеграм каналига обуна бўлинг!