

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан тармоқларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Ховос туманидаги 500 кВ кучланишли «Л-521», 220 кВ кучланишли "Л-20 Г-1", «Л-Зарбдор» ва 110 кВ кучланишли «Л-Ғалаба-1» ҳаво электр узатиш линияларида, шунингдек, Сайхунобод туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Сайхун» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли «Л-НС-3» ҳаво электр узатиш линиясида режалаштирилган техник таъмирлаш ишлари бажарилди.
⚙️ Жумладан, юқори кучланишли устунларга қушлар қўнишининг олдини олиш учун мосламалар (ППЗ) таъмирланди ва янги мосламалар ўрнатилди.
Шу билан бирга, юқори кучланишли электр тармоқларининг таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар бажарилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!