

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги “Жаҳон банки иштирокида “Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда "Республика магистрал электр тармоқлари тизимини ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-113-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан асосий лойиҳа компоненти сифатида “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш (2-босқич) инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
⚙️ 220/110/10/6 кВ кучланишли «Тракторсоз» подстанциясида ўтказилган тендер савдолари натижасига кўра «АСПМК-519» МЧЖ компанияси томонидан лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган бўлиб, шартнома тузилган.
⚡️ Мисол учун, мазкур лойиҳа доирасида, суратларда акс этганидек, ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ёрдамчи-хўжалик хоналари, 100 метр/кубдан 2 дона гидрант, 200 метр/куб мой йиғувчи ҳавза қурилиши кўзда тутилган. Айни кунларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!