

«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан қийидаги техник-профилактика ишлари амалга оширилди:
⚙️ Оққўрғон туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Оққўрғон»подстанциясида 10 кВ кучланишли тақсимловчи қурилманинг «Янгилик» ҳамда «Фермал» фидерларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
⇒ Таъмирлаш давомида электр қурилмалар, релели ҳимоя автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.
⚙️ Ангрен шаҳрида жойлашган 110/6 кВ кучланишли «Шарқ» подстанциясида 6 кВ кучланишли КРУ «Ёшлик» фидерда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
⚙️ Бўстонлиқ туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «12-Булоқ» подстанциясида Т-1 трасформаторида мой оқишни тўхтатиш ишлари амалга оширилди.
⇒ Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.
⚙️ Оҳангарон туманида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли «Бинокор» подстанциясида Т-1 трансформаторида 16-сонли топшириқномага асосан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚡️ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot