2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Ўтган 5 ой давомида 35-110 кВ кучланишли подстанцияларда (53 та подстанцияда) жами 354 МВА қўшимча қувват яратилди
  • 25.11.2025
  • 8

© «ИНФОграфика» студияси маҳсулоти, Рақамлаштириш бошқармаси

ТАҚҚОС ВА ТАҲЛИЛ: 2014–2024 йиллар давомида юқори кучланишли подстанцияларда яратилган қўшимча ўтказувчанлик қуввати ҳажмининг ўсиб бориш динамикаси (МВА — мегаволт•ампер ҳисобида, тўла қувват)

⚡️ Шунингдек, 2025 йил давомида магистраль электр тармоқлари — юқори кучланишли подстанцияларда режалаштирилган қўшимча ўтказувчанлик қуввати ҳажми (прогноз).

ХУЛОСА: 2017–2024 йиллар давомида юқори кучланишли подстанцияларда яратилган қўшимча ўтказувчанлик қуввати 10102 МВА (мегаволт•ампер) ни ташкил этган. 2025 йил учун режа қилинган 2719 МВАни қўшиб ҳисоблаганда, яратилган ўтказувчанлик қуввати (жами) 12821 МВАни ташкил этади. 

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.

⇒ Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 декабрдаги 844-сонли қарорига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимидан қабул қилинган 35-110 кВ кучланишли подстанцияларда ҳам мавжуд қувват ҳажмини ошириш ишлари олиб борилмоқда, юклама билан ишлаётган куч трансформаторлари юқори қувватли электр ускуналарига алмаштирилмоқда. Бугунги кун ҳолатига 53 та подстанцияда жами 354 МВА қўшимча қувват яратилди.

2025 йил 1 июнь ҳолатига Акциядорлик жамияти балансида 51 780,1 МВА тўла қувватга эга 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли 1583 та подстанция ҳамда 37211,4 км узунликдаги 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли магистрал электр узатиш тармоқлари мавжуд. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati