2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35/10 кВ кучланишли «Пскент» подстанцияда профилактика ишлари олиб борилди
  • 26.11.2025
  • 7

Тақсимловчи тармоқларга электр энергияси барқарор етказиб бериш мақсадида "Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан Пскент туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Пскент» подстанциясида 10 000 кВА қувватли Т-2 трасформаторни таъмирлаш, бўяш ва эстетик ҳолатни яхшилаш ишлари олиб борилди. 

⚙️ Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.

⚡️ "Тошкент магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан генерация жараёнида ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор ва ишончли етказиб бериш учун барча куч ва техник имкониятлар сафарбар этилган. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «TOSHKENT MAGISTRAL ELEKTR TARMOQLARI» FILIALI

kanaliga a’zo bo’ling! http://t.me/ToshkentMET_Axborot