

2025 йил 27 ноябрь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти Multilateral Investment Guarantee Agency (MIGA) ва Standard Chartered Bank делегациясини қабул қилди. Учрашув давомида томонлар ҳамкорликда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг молиялаштирилиши, ушбу жараённинг босқичлари ҳамда кейинги режалар юзасидан батафсил музокара олиб бордилар.
Мулоқот давомида банк томонидан ажратилиши режалаштирилаётган маблағларнинг энергетика соҳасига йўналтирилиш механизмлари, шунингдек, MIGAнинг ушбу жараёндаги кафолатлаш ва қўллаб-қувватлаш функциялари кўриб чиқилди. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ вакиллари лойиҳанинг жорий ҳолати, амалга оширилаётган техник ва ташкилий ишлар ҳамда келгуси босқичлар бўйича музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон энергетика тизимида юқори кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ҳамкорлар билан мазкур йўналишдаги алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарблиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati