

Бойсун туманида жойлашган, “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Бойсун» подстанциясида жорий таъмирлаш ва техник хизмат ишлари режа асосида олиб борилди.
⚙️ Таъмирлаш давомида бажарилган ишлар:
► Фидерларда аниқланган камчиликлар бартараф этилди;
► Мойли ўчиргичларнинг ҳар бири батафсил техник кўрикдан ўтказилди;
► Электр қурилмалари назорат кўригидан ўтказилиб, мавжуд носозликлар тўлиқ тузатилди;
► Релели ҳимоя ва автоматика тизимлари созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилди.
⚡️ Мутахассислар томонидан барча куч ва техник имкониятлар сафарбар этилиб, генерация жараёнида ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор ва ишончли етказиб бериш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб, 35-110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 24 385,7 километр узунликдаги электр узатиш линиялари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига ўтказилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг расмий телеграм каналига аъзо бўлиннг!