2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида профилактика ишлари бажарилди
  • 29.11.2025
  • 4

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида режа асосидаги профилактика — жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Таъмирлаш жараёнида 110 кВ кучланишли «L-PENG-SHENG» ячейкасидаги 110 кВ мойли ўчиргич (МВ-110 кВ) да техник хизмат кўрсатиш ва профилактик текширувлар ўтказилди. Ушбу ишлар электр ускуналарининг ишончли ишлаши ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

⚡️ Мутахассислар томонидан ўчиргичнинг механик қисмлари кўздан кечирилди, изоляция ҳолати баҳоланди, зарур бўлган жойлари созланди ва мой даражаси меъёрий ҳолатга келтирилди. 

Барча ишлар амалдаги техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда бажарилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 ❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг!

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot