

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/35/10 кВ кучланишли «Қизилжар» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
⚙️ Олиб борилган ишлар:
♦ Куч трансформатори (Т-1-110 кВ) техник текширувдан ўтказилди;
♦ Электр қурилмаларининг изоляцияси ўлчанди;
♦ Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди;
♦ Куч трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди;
♦ Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди;
♦ Мойли ўчиргичлар соз ҳолатга келтирилди;
♦ 10 кВ кучланишли комплект тақсимлаш қурилмасида таъмирлаш ва изоляциясини ўлчаш ишлари олиб борилди.
Ушбу профилактик ишлар куз-қиш мавсумида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!