Тендерлар
“ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
  • 04.01.2021
  • 665

  Ҳурматли ҳамкорлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ–4937-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки гуруҳи ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит маблағлари иштирокида бир қатор инвестиция лойиҳалар амалга оширилмоқда.

  Ушбу инвестиция лойиҳалари доирасидаги тендер савдолари тўғрисидаги маълумотлар расмий веб-саҳифамизнинг “Эълонлар” бўлимида, шунингдек тегишли молиялаштирувчи банкларнинг махсус порталларида эълон қилиб борилади. Жойлаштирилган эълонларда Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) вакилларининг алоқа маълумотлари кўрсатилган бўлиб, улар халқаро тендер савдолари тўғрисида тегишли тушунтиришлар бериши мумкин.

  Шу билан бирга, ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан Жамият таркибидаги Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бошқармасига қуйидаги электрон манзил ва телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. 

  Электрон манзил: investment@uzbekistonmet.uz

  Телефон рақами: +99871-236-6873,+99890-928-0464.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>