
"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 35/6 кВ кучланишли «Суэнли» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Олиб борилган ишлар:
► Куч трансформатори техник текширувдан ўтказилди;
► Электр қурилмаларининг изоляцияси ўлчанди;
► Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди;
► Куч трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди;
► Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди;
► Мойли ўчиргичлар соз ҳолатга келтирилди;
► 6 кВ кучланишли комплект тақсимлаш қурилмасида таъмирлаш ва изоляциясини ўлчаш ишлари олиб борилди.
⇒ Ушбу профилактик ишлар куз-қиш мавсумида генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!
http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot